Ўзбекистонда ҳар йили 1300 киши ўз жонига қасд қиларкан. Бу рақам кўпми, озми?

A A A
Ўзбекистонда ҳар йили 1300 киши ўз жонига қасд қиларкан. Бу рақам кўпми, озми?

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида журналистлар билан уюштирилган мулоқот чоғи Ўзбекистон хотин-қизлари қўмитаси раиси Элмира Боситхонова айрим хавотирли рақамлар билан ўртоқлашди.

У айтишича, Ўзбекистонда ҳар йили 700 дан ортиқ эркак, 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қиларкан. Бу дегани ҳар йили 1300 (бир минг уч юз!) киши деганидир.

Бу рақам кўпми, озми?

Албатта, кўп. Айниқса, бизнинг мусулмон юртимиз, мусулмон аҳолимиз учун бир йилда шунча суиқасд жуда кўп ва хавотирлидир. Аслида-ку, ҳеч қачон ҳеч ким ўз жонига қасд қилмаслиги керак. Чунки биз асосан мусулмон халқмиз. Динимиз бизни бундай ғайриодатий амалдан қаттиқ қайтарган. Ҳатто ундай кишиларга жаноза намози ўқилмаслиги билан таҳдид қилган. Аммо, не қилайлик, бугунги аҳволимиз аянчли. Бир минг уч юз нафар-а?! Бу рақам тағин рўйхатга киргани! Турли сабаблар билан рўйхатга олинмай қолгани қанча бўлса?!

Хотин-қизлар сардори нутқида ривожланган давлатларда ўз жонига қасд қилишлар анча баландлигини рақамлар билан келтирган: суиқасдлар сони ҳар 100 минг кишига Литвада 68,1 та ҳолат, Беларусда 63, Россияда 58, АҚШда 52, Шри Ланкада 44, Украинада 40 та ҳолат тўғри келишини айтиб, бизда улардан кўра анча оз эканини урғулаган. “Ўзбекистонда эса ўз жонига қасд қилиш бўйича йилига ҳар 100 минг кишига 5,2 та ҳолат тўғри келмоқда”, деган.

Рақамларни солиштиришда айб йўқ албатта, аммо қайсидир давлатларга нисбатан олганда Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилганлар сони озроқ экани барибир одамни қувонтирмайди! Бир минг уч юз тугул, битта одам ўз жонига қасд қилса ҳам, қандай қувонади одам?!

Мени масаланинг бошқа томони қизиқтириб қолди. Аҳолиси анъанавий мусулмон, дини Ислом бўлган мамлакатларда бу кўрсаткичлар қандай экан. Боситхонова нутқида асосан ғарб ўлкаларидаги суиқасдлар сони келтирилган, аммо мусулмон мамлакатларидан биронта ҳам мисол келтирилмаган. Манзара ойдин, маълумот тўлиқ бўлиши учун дунёнинг хилма-хил давлатидаги аҳвол ўрганилса яхши бўларди. Масалан, мен Саудия, Миср, Малайзия, Индонезия, Покистон каби мусулмон мамлакатларида ўз жонига суиқасд қилиш ҳодисаси борми, бор бўлса, юз минг киши бошига нечтадан тўғри келади – шуларни билгим келади. Албатта, мусулмон мамлакатларда ўз жонига қасд қилиш мутлақо йўқ дея олмайман. Бордир. Аммо миқдори қанча? У мамлакатларда бу ғайриодатий, ғайриинсоний ишнинг олдини олишга қандай чора-тадбирлар кўрилган?

Шу ва бошқа маълумотларни билсак, сўнг сабаблар ва чоралар ҳақида бемалол мулоҳаза юритса бўлади.

Мен ўқиган мақолада, хоссатан Ўзбекистондаги суиқасдларнинг сабаби ҳақида билдириш берилмабди. Аммо олдинги билганларимиздан ўзимизча айрим хулосаларни қилсак бўлади.

1. Ижтимоий адолатсизлик

Одамлар баъзан оддий инсоний ҳақ-ҳуқуқи оёқости этилишидан тортиб мол-мулки талон-тарож қилинса, кўп йиллик меҳнатига куйиб қолса, бошлиқларидан хўрлик ва хорлик кўрса, чидаб бўлмас ҳақоратлар эшитса ва ҳоказо ҳолатларда ўз жонига қасд қилаётганини эшитиб қоламиз. Айниқса, бу борада ҳаётини аянчли тугатган фермерлар салмоқли рақамни ташкил этади.

2. Йўқчилик

Камбағалликдан туғиладиган муаммолар ҳам кишини бошиберк кўчага киритиб қўяди. Мактабни битирув кечасига ота-онаси у айтган кийимни олиб бера олмагани учунгина ўз жонига қасд қилган ўсмир қизларни кўрдик.

3. Ахлоқсизлик

Эр-хотин бир-бирига хиёнат қилади. Қилмиши эл-юртга ошкор бўлгач, уятга чидай олмай ўзини ўлдиради. Ёшгина қизлар нафс балосига йўлиқиб номусини йўқотади, сўнг нима қиларини билмай ўзини осади.

Ёки бўлмасам, бор-будини, уй-жойини, ҳатто хотинини қиморга ютқазиб қўйганлар ҳам ўзини ўзи ўлдирганини биламиз. Ва ҳоказо.

4. Шунчаки восвос касалига йўлиққанлар ҳам онгсиз равишда ўз жонига қасд қилиши мумкин

Яна бошқа сабаблар ҳам бор, албатта. Биз умумлаштириб шуларни санадик, холос.

Киши умрида энг оғир ҳолатларга тушиши, хаёлига жуда ёмон ўйлар келиши мумкин. Лекин муаммосидан қутулиш чораси деб фақат ўлимни танлаши унинг ниҳоятда ожизлигидандир. Суиқасд ягона ечим эмас, иродасизлик этмаса, бошқа чоралар кўп ҳаётда.

Ўз жонига қасд қилаётганларнинг энг катта камчилиги оилада, жамиятда диний тарбия кўрмагани деб биламан мен. Юрагида имон бўлганида эди, суиқасд улкан гуноҳ эканини, ўзини ўзи ўлдиргани учун бу дунёда жанозаси ўқилмаслигини ва маломатларга қолишини, охиратда эса жуда оғир жазолар тортишини билганида эди, одам бу аҳмоқона қарорга келишдан олдин ўйлаб кўрган бўларди.

Бу дунёдаги ҳар қандай сабаб Оллоҳ берган ҳаётни ўз ихтиёри билан узишига арзимаслигини, Оллоҳ бу ишига қаттиқ ғазаб қилишини биларди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, деб қароридан қайтарди. Сабр ва қатъият билан ҳаётини давом эттирган бўлар эди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

"Қон ичмагунча ётмайман": Нетаняху Инжилдан қурол сифатида фойдаланади

Танқидчиларнинг таъкидлашича, Нетаняхунинг диний рамзийлиги ички аудиторияни эмас, балки Эронни ўз ичига олишга камроқ қаратилган.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Исроил худудига энди Ямандан ҳам ракеталар келиб тушмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълум қилди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

"Эрон эса ақлли ўйнамоқда..."

Янги Зеландиялик профессор Саймонс Исроилнинг Эронни енгиш имконияти йўқлиги ҳақида гапирди.

“Қарта ташланди": Исроил Эронни тўхтатиш имкониятидан маҳрум бўлди

Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси таҳлилий мақоласида ёзмоқда.

Ўзбекистонда сиртқи таълим тизими нега тугатилгани очиқланди

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова брифингда маълум қилди.

Эрон биринчи марта Исроилга чинакам қаттиқ зарба бериши мумкин

Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.

"Толибон" Термиздеги бозорга 40 ёшгача бўлган аёллар киришини тақиқлади

Бу ҳақда маҳаллий сотувчилар хабар беришган.

Эрон Исроилга эрталабгача ҳужум қилади — манба

Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) хабар берди, деб маълум қилади Fars агентлиги.

Генераллардан то Трампгача: Нетаньяху кимнинг сўзини тинглаяпти?

Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.

Эронлик қиз ноласи: "Илтимос, гўзал Теҳронимни Ғазога айлантирманг"

BBC.com нашри Эрон фуқароларининг ички кечинмалари ва фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Исроил Эрон давлат телевидениеси офисига ҳужум уюштирди

Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири режалаштирилаётган ҳужум ҳақида ишора қилиб, “Эроннинг тарғибот минбари йўқ бўлиш ёқасида турибди”, деган эди

Ҳиндистонда кўприк қулаши натижасида сайёҳлар ҳалок бўлди

Қулаш оқибатида яна бир неча киши чўкиб ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. 39 киши қутқариб олинган.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.

Эроннинг Исроилга уюштирган сўнгги ҳужуми қурбонлари сони беш нафарга етди

Эроннинг Исроил марказига қилган сўнгги ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда N12 телеканали хабар бермоқда.

БМТ глобал гуманитар ёрдам дастурини кескин қисқартирди

Дунёдаги кризис ўчоқларида эҳтиёж ошиб бораётган бир пайтда, БМТ молия етишмаслиги сабабли ёрдам дастурларини қисқартиришга мажбур бўлди. Гуманитар муассасалар таъбири билан айтганда, «эшитилмаган даражадаги молиявий танқислик» қарорлар қабул қилишда оғриқли танловларга олиб келмоқда.

Исроил Ғазода алоқа инфратузилмасини мақсадли равишда йўқ қилмоқда

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг расмий Медиаофиси баёнот берди.

Кремль Нетаньяхунинг баёнотига жавоб қайтарди: “Исроил ҳаракатларини қоралаймиз”

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Украина Татаристондаги дрон заводига зарба берди

Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.

Асалари чақиши миллиардeрни ўлдирди: БАА шифокорлари ҳашарот кам учрайдиган юрак хавфларига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Исроил элчиси: "Эроннинг хоҳиш ва имкониятларини йўқ қилмагунча уруш тугамайди"

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Макрон: "Россия Исроил — Эрон можаросини ҳал қилади? Унинг ўзи бузғунчи-ку!"

Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.

Эронга қўшни давлатлар хавотирда. Улар нимадан қўрқмоқда?

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Украина ва Европа Россияга қарши қонли "операция" тайёрламоқда — манба

Ҳозирда Киев британияликлар билан биргаликда Болтиқ денгизи ҳудудида провокациялар тайёрламоқда.

Исроил Эронга қарши уруш учун Россиянинг хатоларини ўрганди — WSJ

The Wall Street Journal ёзишича, Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси Россиянинг хатолари ва Украинадаги муваффақиятларни ҳисобга олган.

Расман! Кабул Дусовга якуний суд ҳукми эълон қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.