Ўзбекистонда асал экспорти қарийб 5 бараварга ошди

Ўзбекистонда асал экспорти қарийб 5 бараварга ошди

Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга қиймати 41,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 26,3 тонна асал экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон асал экспорт қилган давлатлар:

АҚШ – 11,2 тонна 
Корея – 10 тонна 
БАА – 3,1 тонна
Қувайт – 2 тонна 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 8 ойида асал экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 21,2 тонна 
Жиззах вилояти – 3,1 тонна
Самарқанд вилояти – 2 тонна 
Наманган вилояти – 0,1 тонна


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!