Ўзбекистонда 4 кишилик оиланинг яшаши учун ижарани ҳисобга олмаганда қарийб 21 млн сўм керак.
Ўзбекистонда озиқ-овқатга оила бюджетининг қарийб учдан бир қисми — 30 фоизи сарфланади, бу эса озиқ-овқатни минтақанинг барча мамлакатлари орасида қиммат харажат турига айлантиради. Бу ҳақда Numbeo маълумотларида қайд этилган.
Ўзбекистонда 4 кишилик оиланинг бир ойлик ҳисобланган харажатлари ижара ҳақини ҳисобга олмаганда қарийб 21 млн сўмни ташкил этади. Бир киши учун тахминий ойлик харажатлар ижара тўловисиз 5,6 млн сўмни ташкил этади.
МДҲ мамлакатларида харажатларнинг асосий қисми муҳим эҳтиёжлар — озиқ-овқат ва уй-жойга йўналтирилади. Кийим-кечак, транспорт, спорт ва кўнгилочар машғулотларга эса анча кам маблағ сарфланаётгани ҳудуддаги оилалар ҳаётий эҳтиёжларни қондиришга кўпроқ мажбур бўлаётганидан далолат беради.
Марказий Осиёда аҳоли харажатларининг катта қисми озиқ-овқатга тўғри келмоқда. Масалан: Тожикистонда — 37,1%, Туркманистонда — 35,1%, Ўзбекистонда — 30%, Қозоғистонда — 29,6%, Қирғизистонда эса 28,5%.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.