Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “2024—2027 йилларда мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қуйидагилар мактабдан ташқари таълим тизимини 2023—2027 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
“Баркамол авлод” болалар мактаблари ва унинг тармоқ тўгаракларига умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 50 фоизини қамраб олиш чорасини кўриш;
ўқувчилар орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга шароит яратиш мақсадида 1 500 та хорижий тил тўгаракларини ташкил этиш;
STEAM-таълим дастури асосида ўтказиладиган машғулотларга хусусий секторни жалб қилиш орқали тўгарак аъзолари сонини 2 бараварга ошириш;
100 та Мактабда босқичма-босқич STEAM-таълим лабораториясиниташкил этиш;
Мактаблар фаолиятини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш;
ўқувчиларга юртимизда туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлардаги туризм объектлари билан яқиндан таништиришга қаратилган онлайн туризм — виртуал майдонларини ташкил этиш.
Белгиланишича:
2024 йил 1 январдан туман (шаҳар) мактабларидаги 1 штат бирлик услубчи лавозимини қисқартириш ҳисобига 1 штат бирликда бухгалтер штати жорий этилади.
Бунда, 2024 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) Мактабларига марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан хизмат кўрсатиш тўхтатилади.
2024 йил 1 февралдан бошлаб:
Мактаблар тўгарак аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида ҳар йили 200 миллион сўмгача бўлган грантлар ажратилади,
2024 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир йўналиш бўйича халқаро тадбирларда ғолиб бўлган Мактаб тўгарак аъзолари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тавсия этилсин:
1-ўрин учун – 20 бараварида;
2-ўрин учун – 15 бараварида;
3-ўрин учун – 10 бараварида;
Лауреат учун – 8 бараварида.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар йили 10 январга қадар Мактаб тўгарак аъзоларинингиштирок этиши белгиланган халқаро миқёсдаги тадбирларнинг календарь режасини тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 25 май куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинганди. Ўшанда “Баркамол авлод” мактаблари фаолияти ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш, уларда STEAM йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил этиш вазифаси қўйилган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.