Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган

Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган

Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда шу йилнинг январь ойидан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 балл бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинди.

Айтилишича, сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

Сўнги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда содир бўлган энг кучли зилзилалар рўйхати:

Кон зилзиласи - 2011 йил (8 балл);

️Туябўғиз зилзиласи - 2013 йил (7 балл);

️Маржонбулоқ зилзиласи - 2013 йил (8 балл);

️Китоб ва Бахмал зилзилалари - 2016-2017 йиллар (7 балл);

️Бойсун зилзиласи – 2022 йил (6 балл).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!