Ўзбекистон ва Бангладеш ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишилди

Ўзбекистон ва Бангладеш ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишилди


Аввал хабар берилганидек, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ICAOнинг "ICAN-2023" тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Бангладеш авиация маъмуриятлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишилди. Унга кўра муқаддам Бангладеш томонидан Ўзбекистон авиакомпанияларидан Бангладешга парвозларни амалга ошириш жараёнида ҳар бир йўловчи, юк ва багажнинг ҳар бир килограмми учун ундириб келинган «роялти» тўлови бекор қилиниши назарда тутилган.

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг “Uzbekistan airways” авиакомпанияси 1998 - йилдан бошлаб Тошкент – Дакка йўналишида авиақатновларни амалга ошириб келган, бироқ 2007 - йилга келиб ушбу авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!