Ўзбекистон Туркиядан “Bayraktar TB2” жанговар дронини олган

Ўзбекистон Туркиядан “Bayraktar TB2” жанговар дронини олган

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 16 ноябрь куни давлат раҳбари Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирган. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланган, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Президентга Қуролли Кучларнинг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган.

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонига, хусусан, “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!