Куни кеча ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги сайловчилар билан учрашув чоғида Тожикистон билан муносабатлар ва чегара масаласига тўхталди.
«Тожикистон билан чегаралар масаласида 3 соат ўтириб, 20 йилда ҳал бўлмаган масалаларнинг 99,9 фоизини бирданига ҳал қилдик. Нимага? Мен биламан, бу икки халқ бир-бирови билан борди-келди қилиши керак. Мина бўлиши керак эмас. Қўшнимиз», — дея таъкидлади у.
Даставвал, “икки тилда гаплашадиган бир халқ” деб эътироф этиладиган ўзбек ва тожик давлатлари чегараси нега миналаштирилган эди, деган ҳақли савол туғилади.
Хабар қилинганидек, бундан мақсад – мамлакатимиз ҳудудига террорчилар суқулиб киришидан ҳимоя қилиш ва ноқонуний наркотик моддалар йўлини тўсиш эди.
Бироқ, ўтган йиллар мобайнида тинч аҳоли бир неча бор миналар билан портлаган. Тожикистон Миллий миналар маркази маълумотларига кўра, 20 йил мобайнида мамлакат ичкарисида ҳам, Ўзбекистон чегарасида ҳам пиёдаларга қарши миналар портлаши натижасида 374 киши ҳалок бўлган, 485 киши жароҳатланган. Тўғридан -тўғри чегарада қанча одам ҳалок бўлгани аниқланмаган.
Икки халқ шундай шароитда 20 йил яшашга мажбур бўлди. Ва бу уларни тамомила бир-биридан узоқлаштиришга сабаб бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Тожикистонга ташрифи чоғида ҳудудларни миналардан тозалаш масалаларини қамраб олувчи бир қанча ҳужжат имзоланган эди. Ўша йилнинг май ойида эса ўзбек-тожик чегарасидаги миналар олиб ташлаш жараёнлари бошланган.
Бу келгусида Марказий Осиё интеграцияси, яхши қўшничилик ўзаро ишонч ва ҳамкорлик асосида қурилишини англатади. Ва энг асосийси, Ҳазрати Инсон қадрини биринчи ўринга қўйиш ҳар доим устувор бўлмоғи лозим.
Бекзод Нариманов,
Тошкент давлат юридик университети доценти в.б.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Орбан "Германия учун муқобил" партияси раҳбари Алиса Вайделни Германия Федератив Республикаси ҳудудида ўнг экстремистик деб тан олиниши ортидан қўллаб-қувватлади.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.