"Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум Харков шаҳрининг Слободской, Салтовский, Киев ва Основянский туманларига тўғри келди. Зарбалар оқибатида уй-жойлар, , фуқаролик инфратузилмаси ва автомобиллар зарар кўрди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ҳарбий-маъмурий бошқарма раҳбари Олег Синегубов.
"Бу ерда ҳеч қандай ҳарбий нишон бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин ҳам эмасди. Россия айнан одамлар уйда бўлган, фарзандларини ухлатаётган пайтда уй-жойларни нишонга олмоқда. Бундай буйруқларни фақат ваҳшийлар бера олади ва улар томонидан бажарилади. Дунё қарор қабул қилишда сусткашлик қилаётган бир вақтда, Украинада деярли ҳар бир тун даҳшатга айланмоқда ва бунинг оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда. Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш зарур. Бизга АҚШ, Европа ва тинчликка интилаётган барча ҳамкорларимиздан кучли ва реал қарорлар керак. Фақат куч ва санкциялар Россияни тўхтатишга мажбур қилади", — деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский Теlegram-каналида.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.