Мамлакат фуқаролари можароли ўтган ва натижалари бекор қилинган олдинги сайловдан сўнг президентни қайтадан сайламоқда.
Руминияда рўйхатга олинган сайловчилар сони қарийб 18 миллион киши бўлиб, улар 19 мингга яқин сайлов участкасида овоз беришлари мумкин. Чет элда яшовчи руминлар учун овоз бериш кеча бошланган ва уч кун давом этади.
Президентликка ўн бир нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Агар 4 май куни улардан ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, 18 май куни сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.
Дастлабки сўровнома натижаларига кўра, иккинчи турга чиқиш имкониятига эга бўлган номзодлар — Молдовани давлат сифатида тан олмайдиган ултрамиллатчи Жорже Симион, Бухарест мэри Никушор Дан, ҳукмрон коалициядан номзод Крин Антонеску ва 2024 йилда Конституцион суд томонидан бекор қилинган сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Европа йўналишидаги сиёсатчи Елена Ласкони.
2024 йил ноябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи турида кутилмаганда 62 ёшли ултра ўнг сиёсатчи Кэлин Жоржеску етакчилик қилган эди. Биринчи турга икки ҳафта қолганида ТikTok ижтимоий тармоғида унинг фойдасига кенг кўламли кампания бошланган.
Руминия разведка хизмати маълумотларига кўра, бу кампанияда тахминан 25 мингта аккаунт қатнашган. Разведка хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда ултра ўнг ва россияпараст номзодни оммалаштириш бўйича кампанияни Россия уюштирган. Руминия махсус хизматлари Россияни сайловларга аралашишда айблаган ва Бош прокуратура натижаларни сохталаштириш бўйича жиноят иши қўзғатган.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.