Украина ва АҚШ ўртасидаги табиий ресурслар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувда Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги бандлар мавжуд эмас. Бу ҳақда ҳужжат матнига таяниб, The New York Times газетаси ёзмоқда. Украинанинг ҳарбий ёрдамга бўлган асосий талаби битимнинг якуний версиясига киритилмаган.
Ҳужжатни АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Украина Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Юлия Свйриденко имзолади. NYT маълумотларига кўра, келишув Россия билан музокаралар муваффақияцизликка учраган тақдирда Америка ҳарбий ёрдамини ошириш имкониятини беради, лекин аниқ мажбуриятларни ўз ичига олмайди.
Politico манбаларининг айтишича, келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг Кремл билан музокаралардан норозилиги кучайган бир пайтда амалга оширилган. Таклиф этилган имтиёзларга, жумладан, Қримни тан олиш ва санкцияларни олиб ташлашга қарамай, Россия президенти Владимир Путин Американинг ўт очишни тўхтатиш шартларини қабул қилишга тайёрлигини билдирмади.
Оқ уйда, Politico манбаларига кўра, ҳозирча қандай давом этиш бўйича аниқ режа йўқ. Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш варианти кўриб чиқилмоқда, бироқ Трамп бунга тайёрми ёки йўқлиги номаълум.
Трамп дастлаб келишув АҚШга Украина ер ости бойликларидан 500 миллиард доллар фойда келтиришини айтди. Кейинроқ у ҳисоб-китобни 120 миллиард долларга тушириб, келишувни “америкаликларнинг Украинага ёрдам кўрсатиш харажатларини қоплаш” усули деб атади. Шу билан бирга, ҳужжат матнида аллақачон тақдим этилган ёрдам қарз сифатида кўрсатилмаган.
NBC News таъкидлаганидек, геология мутахассислари Украина минерал бойликларининг ҳақиқий қийматига шубҳа билан қарашади. Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ маъмурияти 30 йил аввалги эскирган геологик хариталарга таянган бўлиши мумкин. Ҳақиқатда, Украинанинг ноёб ер металлари заҳиралари қиймати 12 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.
"Нодир ер металлари негадир камдан-кам учрайди. Уларда жуда кўп", деди Трамп вазирлар маҳкамаси йиғилишида.
"Биз пулларимиз хавфсиз бўлган шартнома туздик ва биз қазишни бошлашимиз мумкин", дея қўшимча қилди у.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.