Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет тўртинчи ғалаба билан Осиё ва Океания чемпионига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет тўртинчи ғалаба билан Осиё ва Океания чемпионига айланди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд терма жамоасига қарши муз майдонига чиқди ва яна бир бор ғалаба қозонди! Учрашув 10:2 ҳисобда якунланди.

Ушбу баҳсда Жасурбек Рустамхонов яна бир бор покерни, Темур Багаутдинов дублни, Муҳаммаддиёр Ғаниев, Саид-Аҳмад Раҳматуллаев, Лорен Петросян ва Муҳаммадали Баҳодировлар дарвозага шайбани киритишди.

17 март куни Тошкент вақти билан соат 14:00да терма жамоамиз Осиё ва Океания чемпионатлари доирасидаги сўнгги бешинчи учрашувини ўтказади. Аммо мағлубиятга учраган тақдирда ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибларидан юқорироқ бўлгани учун турнир ғолибига айланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!