Ўзбекистон ташқи савдосида Россия иккинчи ўринда туради

Ўзбекистон ташқи савдосида Россия иккинчи ўринда туради

2022 йилнинг январь-май ойларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 33,8 фоизга ошди.

Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Унинг улуши 15,8% ни ташкил қилади. Биринчи ўринда 18,5% улуш билан Хитой. Кучли учликни Қозоғистон (8,5%) ёпди.

Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ҳажми 1,42 баравар ошди (умумий экспорт ҳажмининг 11,2 фоизи). Россия бозори Ўзбекистондан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!