Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Скопье шаҳрида ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Скопье шаҳрида ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македониянинг Скопье шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида бўлиб ўтаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг 30-йиғилиши доирасида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи жаноблари билан учрашдик,- деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Жаноб Мекаччининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунларига тўхталиб, келгуси йиллар учун ҳамкорлик режаларини белгилаб олдик».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ 1997 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Италиялик сиёсат ва жамоат арбоби Маттео Мекаччи ЕХҲТ ДИИҲБга 2020 йилдан буён раҳбарлик қилаяпти. ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссиялари мамлакатимиздаги Президент ва парламент сайловлари кампанияларида бир неча бор иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!