Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Навоий вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Навоий вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов томонидан муҳим устувор вазифалар жойларда оммавий ва профессионал спортни мақсадли ташкиллаштириш борасида ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Навбатдаги ҳудуд Навоий вилояти бўлиб Адкҳам Икрамов биринчи ўрганиш манзили Қизилтепа тумани спорт мактаби бўлди. Спорт мактабида машғулот олиб бораётган тренерларнинг спорт таълими бериш сифати ҳамда шуғулланаётган спортчилар учун яратилаётган шарт-шароитларни ўрганди. Масъулларга ишни жиддий назоратга олиш ва самарали ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Қизилтепа тумани спорт мактабидаги хулосалар ва кўрсатмалардан сўнг Навбаҳор туманида фаолият олиб бораётган 1-сонли ҳамда 2-сонли спорт мактабларига ташриф буюрилиб туман аҳолисини оммавий спортга қамраб олиш даражаси таҳлил қилинди.

Шунингдек тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилардан "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларига тўлиқ жалб қилиниши борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!