Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларининг расмий баёноти

A A A
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларининг расмий баёноти

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатлар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан жорий йил 1 майдан бошлаб, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг “базавий меъёрлари” тасдиқланган.

Бундан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, Давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2024 йилда республика аҳолиси томонидан жами 21,2 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиниши режалаштирилган. Шундан, йил давомида ўртача ойлик истеъмоли 200 кВт·соатгача бўлган истеъмолчилар жами абонентларнинг 60 фоизини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.

Биринчидан, ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

Аҳолига етказиб берилаётган ҳар бир кВт·соат электр энергия учун базавий меъёр доирасида 552,4 сўм, 201 кВтдан 1000 кВт·соатгача эса 102,1 сўм давлат томонидан ҳар бир истеъмолчига қоплаб берилмоқда.

1 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш харажатлари 741,93 сўмни, транспортировка харажати 57,8 сўмни, тақсимлаш ва сотиш харажатлари 202,4 сўмни ташкил этади.

Бунда, давлат 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган аҳоли (истеъмолчиларнинг 71 фоизи) учун 447,0 млрд сўм, 201-1 000 кВтгача электр энергияси истеъмол учун 30,2 млрд сўм қоплаб бермоқда.

Иккинчидан, базавий меъёр бу электр энергиясининг бир ойда 200 кВт·соатгача бўлган истеъмол ҳажми ҳисобланиб, ушбу истеъмол доирасида барча маиший истеъмолчилар ҳар бир кВт·соат учун “имтиёзли” нархда яъни 450 сўм (ҚҚС билан)дан ҳақ тўлайдилар.

Таҳлилларга кўра, жорий йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганлиги аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган.

Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас.

Учинчидан, 22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган. Бунда электр энергияси истеъмоли 201 кВт·соатдан 300 кВтгача бўлган истеъмолчилар салмоғи 11 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун: 300 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар тўлиқ 900 сўмдан ҳақ тўламайди. Бунда 200 кВт·соатгача 450 сўмдан, қолган 100 кВт·соатга 900 сўмдан тўлайди. Яъни, 300 кВт электр истеъмол қилганларга нисбатан ҳам нархлар кескин ошмаган (базавий меъёрдан ортиқча 100 кВт истеъмол учун 45 000 сўм (100*450) қўшимча тўлаган). Бунда ушбу 900 сўмлик таъриф ҳам электр энергиясининг таннархидан кам.

Тўртинчидан, қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

Бундай хонадонлар субсидияга муҳтож бўлмаган, бирламчи эҳтиёжлардан ташқари қўшимча қулайликларга эга шахслар, хусусан, электромобил(лар)и, ҳовлисида бассейн, фонтан, кўплаб ёриткич жиҳозлари ёки қимматбаҳо бошқа электрон маиший қурилмалари мавжуд хонадонлар ҳисобланади.

Таққослаш учун: 1 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган 1 та хонадон тежамкор ва энергия самарадор 10 та истеъмолчи, 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган 1 та хонадон эса тежамкор 100 та истеъмолчи истеъмолига тўғри келувчи истеъмолни амалга ошириши маълум бўлди.

Бешинчидан, республика бўйича жами 1,1 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилинган.

Шундан истеъмолчиларнинг 71 фоизи 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 40 фоизини ташкил этади.

Яна 11 фоиз истеъмолчи 201 – 300 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 19 фоизини ташкил қилади, 301 – 500 кВтгача истеъмолчилар жами истеъмолнинг 20 фоизини истеъмол қилган.

Бунда 500 кВт ва ундан кўп электр энергияни истеъмол қилувчилар атиги 3,7 фоиз бўлиб, улар жами электрнинг 21 фоизини истеъмол қилмоқда.

Олтинчидан, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори билан иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилмоқда. Хусусан:

– Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халқ банки” билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;

– электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Бунда компенсация тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт·соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт·соатдан ошган 150 кВт·соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.

Эндиликда Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.

Еттинчидан, ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда.

Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, техник сабабларга кўра юзага келган хатоликлар аниқланганда тўлиқ бартараф этилмоқда.

Шуни айтиш керакки, ошиб борувчи тарифлар қўлланилиши натижасида истеъмолчиларнинг электр энергияси тежамкорлиги ошди. Бунинг натижасида тизимга юкламалар камайиб, аҳолининг электр энергиясидан узилишлари ва авариялар сони ҳам камайиб бормоқда.

Маълумот учун: ўтган йил ёз мавсумининг июнь-июль ойларида ягона энергетика тизимида 210 млн кВт·соат мажбурий чеклов (июнь – 35 млн кВт·соат, июль – 175 млн кВт·соат) киритилган. Жорий йилнинг июнь ойи ва июль ойининг шу кунига қадар истеъмолчиларга барқарор равишда, чекловларсиз (авариявий ҳолатлар ва дастурлар асосидаги режали таъмирлаш ишларидан ташқари) электр энергияси етказиб берилмоқда.

Ҳозирги пайтда вазирликнинг тизим идораларида ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда аварияларнинг олдини олиш ҳамда улар юзага келганда тезкор бартараф этилишини таъминловчи гуруҳлар (бригадалар) ҳам фаолият олиб бормоқда.

Халқимизни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш бош мақсадимиз ҳисобланади.

Энергетика вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди, Абдусалам Азизов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионларига қарши ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Championat.asia нашри хабар бермоқда.

Самарқандда можарога сабаб бўлган бинони бузиш бошланди (видео)

Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.

Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ростми?

Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

Telegram’да янги функция пайдо бўлди (фото)

Бу ҳақда "Durov Code" Telegram-канали хабар берди.

Илон Маск барча мамлакатларни Европа Иттифоқини тарк этишга чақирди

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Европада демократияни йўқ қилмоқда.

UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси 10 йилга қамалиши мумкин

У 7 йилга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

"Агар Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечса, бунинг молиявий оқибатлари жуда катта бўлади"

Ҳиндистон ҳукумати ўз нефтни қайта ишлаш заводларига Россиядан нефт харид қилишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган,

Ана холос! Хитой Starlink сунъий йўлдошларини уриб туширишга тайёрланмоқда

Хитойлик олимлар Starlink'нинг кўплаб сунъий йўлдошларини коинотдаги таҳдид деб ҳисобламоқда.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

Украина билан уруш даврида Россия қазилма ёқилғиларининг энг йирик харидорлари кимлар бўлди?

Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.

Россия 2030 йилгача НАТО билан урушга тайёргарлик кўриш учун бюджет ажратмоқда - Буданов

Россининг сценарийларидан бирида Американинг ўзгарувчан сиёсати натижасида НАТО ва Европа Иттифоқи парчаланади

“Крокус Сити Холл”даги терактни амалга оширган тўрт нафар шахс айбини тан олди

Бу ҳақда 127 нафар жабрланувчи томонидан вакиллик қилувчи адвокат Людмила Айвар 4 август куни россия давлат ОАВга маълум қилди.

Ғазо секторида Гийен-Барре синдроми билан оғриган 3 фаластинлик, жумладан 2 бола вафот этди

Бу ҳақда ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ғазода ҳалок бўлганларнинг 30%дан ортиғи — болалар

Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода эълон қилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 175 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Яман соҳилларида қайиқнинг чўкиши оқибатида камида 76 нафар мигрант ҳалок бўлди

"Бедарак йўқолганларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум", — дея таъкидлади Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Яман бўйича миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев АFP агентлигига берган баёнотида.

Яманда муҳожирлар қайиғи чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб, Associated Press хабар берди.

Корхонадаги юз берган портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган

Исроил армияси Жанубий Сурияда қурол контрабандасига қарши операция ўтказди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Report.

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна 6 нафар фаластинлик очликдан вафот этди, дея хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош директори Мунир ал-Бурш.

Mangal Fest тадбирида жанжал нимадан чиқди?

Аслида, бунақа ҳолатлар нафақат фестивалларда — исталган жойда, бозорда, бекатда ёки паркда ҳам бўлиши мумкин.

Туркияда полициячи хотини ва икки фарзандини ўлдирди

Дастлабки маълумотларига кўра, Кошкун С. ухлаб ётган рафиқаси Назли ҳамда фарзандлари — 7 ёшли ўғли Яғиз ва 2 ёшли қизи Дуруга ўқ узган.

БМТ: охирги икки кунда ғазода озуқа олишга уринган 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ Нью-Йоркдаги кундалик матбуот анжуманида маълум қилди.

Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC

Исроил аскарлари ғазолик болаларни мунтазам равишда нишонга олиб ўлдириб келгани BBC томонидан фош қилинди.

Флоридада мигрантлар очлик эълон қилди

Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

АҚШнинг собиқ ҳарбийси: «Ғазода ёрдам олиш “Очлар ўйини”ни эслатади»

АҚШ армиясининг нафақадаги подполковниги, илгари Исроил ва АҚШга қарашли “Ғазога гуманитар ёрдам” (GHF) фондида ишлаган Энтони Агиляр Ғазода ёрдам тарқатиш жараёнини «Очлар ўйини» романидаги саҳналарга қиёслади.

Келажакда Ер сайёрасида кислород йўқолиши мумкин — тадқиқот

Тадқиқотчилар фикрига кўра, кислородга бой атмосфера сайёра тарихидаги вақтинчалик босқичдир. Олимлар сўнгги 800 минг йил ичида Ер атмосферасидаги кислород миқдори тахминан 0,7 фоизга камайганини аниқлади.

Исроил Сурияда нимани кўзлаётгани очиқланди

Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Хитойда уч ёшли бола 18-қаватдан йиқилиб тушди

Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган

Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган ўзбекистонлик ушланди

Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.

“Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудидаги пляжда бир йигит чўкиб кетди

Тошкент шаҳар прокуратураси ўлим рўй берганини тасдиқлади. Тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига йўл олган.

Туркияда фожиали ҳодиса: 14 ёшли бола бошқарган автомобил бетон устунга урилди

Сакария шаҳрида 14 ёшли бола бошқарган автомобил бетон устунга урилиб, оғир йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Исроилнинг янги ҳужумлари оқибатида 90 нафар ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати ва тиббий манбалар хабар берди.

Трампдан янги тарифлар: Ҳиндистонга юқори, Кореяга нисбатан камроқ

1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.

Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

Ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлиги ҳақидаги белгига қарамай, тезликни пасайтирмаган.

UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси 10 йилга қамалиши мумкин

У 7 йилга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Таиланддаги пиротехника заводида портлаш юз берди, қурбонлар бор

Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда.

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди КамАЗ билан тўқнашди

Темирйўлчилар ҳодиса жойига етиб бориб, поезд йўловчилари 6 та автобусда Нукус ва Қўнғирот шаҳарларига жўнатилган.

Қўқонда хонадонда сақланаётган 1 млд сўмлик пиротехника воситалари аниқланди

Кўздан кечириш жараёнида автомашина салонида 16 дона қутиларда жами 900 донага яқин мушак пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Манҳэттендаги отишмани амалга оширган шахс аслида Миллий футбол лигаси (NFL) офисига ҳужум қилмоқчи бўлган

"Тамуранинг ёнидан хат топилган топилган.

Хакерлар Франциянинг ядровий сирларини ўғирлади

Бу ҳақда France3 телеканали хабар берди.

“Қўзиқорин бино” машмашаси: етарли махсус техникалар бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди

2025 йилда давлат ижро органлари суд қарорини бажаришга киришди. Айни пайтда махсус техникалар жалб этилган, бино қисмларининг бузилиши бошланган.

Устюртда ҳайдовчи ғойиб бўлганми?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг икки кун деганда юк машинасининг ўзи топилган.

Наманганда икки бола Фарғона каналига чўкиб кетди

Ўсмирлардан бирининг жасади 26 июл куни топилган. Иккинчи ўсмирнинг жасади олти кундирки қидирилмоқда.

Таниқли ўзбек спортчиси Шавкат Раҳмоновнинг оиласи фалокатга учрагани айтилмоқда

Ҳодиса натижасида икки йўловчи воқеа жойида вафот этган.

АҚШ Ғазначилик департаментини тунамоқчи бўлишди

Гумонланувчига чегарани бузиш айби қўйилган.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.