Ўзбекистон картошка импортини ташкил этувчи мамлакатлар қаторига киради. Ҳар йили 12-15 минг тонна уруғликни четдан олиб киришга тўғри келмоқда.
Республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мос бўлишига қарамай, ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалалар кўп.
Европа Иттифоқи томонидан лойиҳалаштирилган «Ўзбекистон қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш» дастурининг ижроси айнан шу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган. Лойиҳа доирасида жорий йилнинг февраль ойида Франциядан 7 навдаги 19,5 тонна картошка уруғи олиб келинди ва Андижон вилоятининг тўртта фермер хўжаликларида синов тариқасида парваришланди. Дастлабки, натижалар келгуси йилда бу борадаги ишлар кўламини оширишга хизмат қилади.
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида бўлиб ўтган семинар йиғилиши айнан шу мавзуга бағишланди. Унда Франциянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Виллеморе, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Марказий Осиё дастурлари ҳудудий раҳбари Торстен Брекина, шунингдек, Италия ҳамда Франция элчихоналари вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон картошка етиштирувчилар ассоциациясига техник ёрдам кўрсатиш миллий бюроси вакиллари иштирок этдилар.
«Одатда ҳар йили картошка уруғлиги май ва июнь ойларида импорт қилинар эди. Жорий йил бу фаолият февраль ойида ташкил этилганлиги боис икки марта ҳосил олишга эришдик. Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида етиштирилган уруғлик картошкаларнинг ҳосилдорлиги Франциядаги ҳосилдорликка нисбатан юқори эканлиги мамлакатимизда ушбу экин турини парваришлашнинг истиқболи порлоқлигидан далолатдир» - дейди«Инновацион Агро Сервис» картошкачилик кооперативи раҳбари Мурод Комилов.
Шу куни 100 тонна ҳажмдаги уруғлик картошкани сақлаш учун қуриб битказилган омборхонанинг очилиш маросими ва картошка ҳосилини териб олишга ихтисослашган махсус тракторни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўзининг табиий иқлими, шарт-шароити билан картошкани импорт қилувчи мамлакатлар қаторидан экспорт фаолиятини олиб борувчи давлатлар қаторига кириши мумкин. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
La Repubblica нашри хабар беришича, бу Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украина билан боғлиқ айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.
Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.
Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.
CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.
Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.