“Қайнар булоқ” зиёратгоҳи юртимизнинг кўркам масканлардан бири. Бу ерлар қадимдан сувга сероб бўлиб, замин бағрини ёриб чиққан олтита булоқ ўзидан нафис жило таратиб, кишиларни ҳайратга солиб келган.
Ер остидаги маълум бир чуқурликдан қайнаб, тошиб чиқадиган булоқнинг софлик даражаси, шифобахш хусусиятлари таърифини эшитиб, ҳаттоки, ўзга юртлардан келган беморлар ҳам ўз дардларига шифо топмоқдалар.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, Қайнарбулоқнинг оромбахш суви нафақат инсон кайфиятини кўтаради, балки унинг саломатлиги учун ҳам яхши таъсир кўрсатиб, ичак йўлларининг шамоллаши, ошқозон яраси, жигар, буйрак, юрак қон томирлари ҳамда тошма касалликларини даволашда муҳим аҳамият касб этади.
– Баъзида, Қайнар булоқнинг суви 500 метр чуқурликдан қайнаб отилгандаги шиддатли овози узоқ-узоқларга эшитилиб, кишиларни ҳайратга соларди, – дейди маҳаллий аҳоли вакиллари. – Бундан ҳеч ким чўчимайди, балки ана шундай илоҳий мўъжиза бизнинг атрофимизда юз бераётганидан фахрланамиз. Ахир, кичик бир булоқ шаклида кўз очиб, жилосидан кўз қамашадиган бу булоқ сувининг тиниқ ва шаффофлиги ҳар инсонга завқ беради. Кайфиятини кўтаради.
Келинг шу ўринда, булоқ ҳақидаги афсонага ҳам қулоқ тутамиз. Унда айтилишича, бир вақтлар булоқ атрофидан шаҳар марказига элтувчи йўл ўтган экан. Шошган йўловчилар тезроқ манзилга етиш учун булоқ яқинидаги тор йўлакчадан сакраб ўтар экан. Бир куни шаҳарга йўл олган шошқолоқ йўловчилардан бири булоқ яқинига келиб, энди ўтмоқчи бўлганда ёнида отлиқ бир мўйсафид пайдо бўлганини кўриб қолади.
Мўйсафид булоқ атрофини уч бор айланиб яна кўздан ғойиб бўлган. Шундан буён бу ерлик одамлар шаҳар марказига бориш учун булоққа яқин йўлдан ўтишга чўчиб қолишган. Узоқ бўлсада бошқа йўлдан хотиржам манзилга етиб олишга ҳаракат қилишади. Ўша даврдан буён кўпчилик от устида пайдо бўлган мўйсафидни “Қайнар бува”нинг руҳи деб, бу жойни муқаддас зиёратгоҳ сифатида қадрлаб келмоқда.
Бугунги кунда бу жойлар ободонлаштирилиб, Қайнар бува мозори муқаддас зиёратгоҳга айлантирилди. Ана шу жараёнда унинг ёнидаги олтита булоқ атрофи янада кенгайтирилди. Кўнгил яйрайдиган турли гулзорлар, соя-салқин дарахтлар билан янада кўркам кўринишга келган қадамжойдан зиёратчиларнинг қадамлари узилмайди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.