Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ёшларини қўллаб-қувватлаш йўналишида қатор ташаббусларни илгари сурди

A A A
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ёшларини қўллаб-қувватлаш йўналишида қатор ташаббусларни илгари сурди

Саммитнинг аҳамияти

Аввало, шуни айтиш керакки, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги бешинчи Маслаҳат учрашуви дўстона, очиқ ва ўзаро юқори ишонч руҳида бўлиб ўтди.

Бу борада қатор муҳим омилларни санаб ўтиш мумкин:

Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари етакчилари ўз чиқишларида бугунги кунда минтақада турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари кенгайиб ижобий динамикага эга бўлаётгани ва мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этишди. Аҳамиятлиси, интенсив ривожланаётган бундай ҳамкорлик алоқалари минтақа давлатларининг ўзаро манфаатли келишувига асосланади.

Иккинчидан, бугунги кунда Марказий Осиёда тобора шаклланиб бораётган дўстона алоқалар энг аввало, минтақа давлатлари етакчиларининг ўзаро ишончли муносабатлари ва сиёсий ироданинг мавжудлиги билан изоҳланади. Буни мазкур форматда олдинги йиллардаги бўлиб ўтган тадбирлар мисолида кўриш мумкин. Шу маънода, бешинчи Маслаҳат учрашувида Марказий Осиё давлатлари амалда кичик ўзига хос бир даврни тугатиб, янги даврга янада катта марраларга қатъият билан қадам қўйишга тайёр эканликларини кўрсатишди.

Учинчидан, муҳим жиҳатлардан яна бири, минтақа давлатлари бугунги таҳликали даврда ўзаро яхши қўшничилик анъаналарини мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатлик ва бирлашиш объектив зарурат, реал воқелик эканини билдиришди. Буни минтақада жойлашган давлатлар етакчиларининг Маслаҳат учрашуви доирасида қилган маърузаларидан сезиш қийин эмас. Бунинг натижасида Марказий Осиё мустақил ва яхлит ҳудуд сифатида шаклланмоқда.

Тўртинчидан, Марказий Осиёга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ижобий муносабати шаклланмоқда. Буни ушбу Маслаҳат учрашувида БМТ ва Европа ташкилотлари вакилларининг иштирок этгани мисолида кўриш мумкин. Шу билан бирга, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мазкур саммит доирасида йўллаган видеомурожаатида бу борада жумладан, шундай деди: Марказий Осиё минтақаси бугунги кунда дунёда тинчлик ва хавфсизликдан тортиб, иқлим инқирози ва барқарор ривожланишгача бўлган бутун инсоният муаммоларига ечим излашда ҳамда ўзаро тушуниш “кўприк”ларини қуришда ноёб имкониятларга эгадир. Шунингдек, Бош котиб “ушбу учрашув минтақадаги алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани ва давлатларнинг ўзаро мулоқот ва минтақавий ҳамкорликка қатъий бел боғлаганидан далолатдир” дея таъкидлади.

Ёшлар – Марказий Осиёнинг келажаги

Мазкур Маслаҳат учрашувида минтақанинг бугунги ва эртанги ҳаёти учун муҳим масалалардан бири бўлган ёшлар масаласига ҳам эътибор қаратилди. Айтиш керакки, ёшлар Марказий Осиёнинг бугуни ва эртанги куни учун ўта долзарб аҳамиятга эга. Зеро, Марказий Осиё дунёдаги энг ёш минтақалардан бири ҳисобланади. Бу ердаги аҳолининг ўртача ёши 28,6 ёшни ташкил қилади. Шу билан бирга, ёшлар минтақа умумий аҳолисининг деярли учдан бирини ташкил қилади. Айни вақтда, ушбу ёшлар Марказий Осиё давлатларининг мустақиллик йилларида вояга етган ёшлардир, шу боис уларнинг дунёқараши, интилишлари ва қизиқишлари ўзаро уйғун, ўхшаш.

Шу маънода, минтақа давлатлари ёшлар сиёсатининг умумий йўналишларини белгилаш, мазкур соҳада ҳам “соат милларини тўғирлаб олиш” ва умуман Марказий Осиё ёшларини яхлит ҳолда кўриш ўта долзарб аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда минтақа учун муҳим бўлган стратегик масалалардан бири ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари тўғрисидаги битимни имзолаш.

Иккинчидан, ёшларнинг билим ва малакасини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш, уларни етук малакали кадрлар қилиб тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида шу йўналишдаги халқаро ташкилотлар иштирокида Марказий Осиё ёшлари имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш Марказини ташкил этиш.

Учинчидан, Ал-Хоразмий, Форобий, Жомий, Махтумқули, Чингиз Айтматов каби буюк Марказий Осиё мутафаккирлари, олим ва файласуфлари шарафига мамлакатларимизнинг иқтидорли ёшлари учун минтақавий илмий ва таълим грантлари ҳамда стипендиялар таъсис этиш.

Тўртинчидан, ёш авлодни экстремистик ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ёшларнинг радикаллашувига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Минтақавий комплекс дастур ишлаб чиқиш.

Таъкидлаш керакки, давлатимиз Раҳбари томонидан билдирилган ушбу таклифлар асосини минтақанинг кейинги ривожи фақатгина ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда энг муҳими уларни турли ёт ғоялардан асраш масалалари ташкил қилади. Шунингдек, ёшлардаги мавжуд улкан салоҳиятдан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурлиги масаласига эътибор қаратилган.

Мазкур саммит доирасида 50 дан ортиқ, шунингдек бир вақтнинг ўзида 16 та турли тадбирлар ташкил қилинди. Булар минтақа давлатларининг турли соҳа вазирлари, маданият ва санъат намоёндалари, олий ўқув муассасалари ректорларининг ҳамда ёшлар масалаларига масъул ташкилотлар вакилларининг учрашувларидир. Ушбу учрашувларнинг барчасида асосий масала ёш авлодни етук, баркамол қилиб вояга етказиш, уларни бугунги кунда кузатилаётган турли таҳдид ва хавф-хатарлардан асраш масалалари марказий ўринни эгаллади. Асосий мақсад — ёшларни бирлаштириш, улардаги салоҳиятдан ўз вақтида минтақанинг келажаги ва ривожи учун самарали фойдаланишдан иборат.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан минтақа ёшларини бирлаштириш, уларнинг улкан салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда бунинг учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиш хусусида ушбу форматдаги олдинги учрашувларда ҳам ташаббус билдирилган. Хусусан, мамлакатимиз раҳбари Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи Маслаҳатлашув учрашувида (15 март, 2023 йил) Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу форум 2018 йилнинг 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига давлат сиёсатининг ажралмас таркибий қисми сифатида ёндашув мустаҳкамланмоқда. Хусусан, бу борада замонавий тенденция ва янги даврга ҳамоҳанг ҳуқуқий база яратилди — умумий ҳисобда мазкур йўналишда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сони 60 тадан ошди. Тарихан қисқа вақт мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида давлатнинг ёшларга бўлган муносабати, ёндашуви концептуал ва стратегик жиҳатдан ўзгарди.

Хусусан, мамлакатда ёшлар масаласи билан шуғулланувчи яхлит институционал тизим яратилди. Жумладан, Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги, республика даражасида Бош вазир раҳбарлигида, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида ёшлар масалалари бўйича Идоралараро кенгашлар фаолияти йўлга қўйилди. Жойлардаги ижро ҳокимияти ва ички ишлар органларида янги штат бирликлари – ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари ва ички ишлар органлари бошлиғи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Айни пайтда, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг контент таҳлили унда ёшлар ҳаёт фаолияти билан боғлиқ масалалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишларда белгиланганини кўрсатади. Жумладан, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар мазкур стратегияда белгиланган мақсадларнинг (жами 100 та мақсад) 16% да ёки ҳар 6 тадан бир мақсадда ёшлар масаласи мавжудлигидан далолат беради. Шу билан бирга, стратегияда “ёш ва ёшлар” сўзи бошқа сўзларга қараганда кўпроқ — жами 80 маротаба ишлатилган.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Раҳбари нафақат ички сиёсатда, балки халқаро майдонда, йирик тадбирлар минбаридан туриб ҳам ёшлар билан боғлиқ масалаларнинг жаҳон ҳамжамияти учун кечиктириб бўлмайдиган ўта долзарб эканини айтмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72 ва 75 сессияларида, шунингдек БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги маърузаларида ёшлар масаласига алоҳида аҳамият қаратилган.

2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитида мамлакатимиз Раҳбари ёшлар масаласига яна бир бор эътибор қаратди. Жумладан, радикализмнинг хавфли тенденцияга айланиб бораётган бир пайтда ёшларнинг экстремистик ташкилотларга жалб этилишига йўл қўймаслик, турли носоғлом мафкураларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг ёшлар масаласига бефарқ эмаслиги ва аксинча бу борада билдирилаётган ташаббуслар халқаро майдонда кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Саммит якунларига кўра, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим имзоланди.

Шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги бешинчи Маслаҳат учрашувида билдирилган ташаббуслар мазкур йўналишдаги минтақавий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва ёшлар масаласида ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга замин яратади.

Зеро, ушбу ташаббуслар минтақа ҳаётида ёшларнинг ролини кучайтиришга асосланган ҳамкорликка содиқлигини ва ўзаро муносабатларнинг муҳим йўналиши эканини яна бир бор исботлади.

Шу маънода, Марказий Осиё минтақасида дўстлик ва шериклик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётгани ҳамда бу жараёнда минтақа ёшлари келажагига эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир.

Шу нуқтаи назардан, тўла ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур ташаббус ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтиришга ва минтақанинг кейинги ривожига ўз ҳиссаларини қўшиш учун имкониятдир.

А.Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.