Ўзбекистон эркин курашчилари Бишкекда Олимпиада йўлланмалари учун курашга киришади

Ўзбекистон эркин курашчилари Бишкекда Олимпиада йўлланмалари учун курашга киришади

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бошланади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ушбу турнирда Ўзбекистон полвонлари ҳам қатнашади. Мусобақа дастурига мувофиқ, биринчи кун доирасида эркин кураш усталари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

- 57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Кабе Матнжанов (Туркманистон);

- 65 кг: Умиджон Жалолов – Сужит Калькал (Ҳиндистон);

- 74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Магомед Евлоев (Тожикистон);

- 97 кг: Магомед Ибрагимов – Ганбатарин Ганхуяг (Мўғулистон);

- 125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Омар Сарем (Сурия).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!