⚫️Эртага, 25 июнь куни тонгги соат 06:00 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан «Yangi Nafas» оммавий югуриш мусобақаси старт олади.
Республика бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шунингдек, мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.
🚩 Эртага Тошкентда «Humo Arena» спорт мажмуаси майдонида «Yangi Nafas» марафони бошланади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.
⏳ Барча шаҳарларда тонгги соат 6:00 да мусобақага старт берилади.
🎤 Эртага соат 19:30 дан 21:30 га қадар «Milliy Bog‘» истироҳат ва маданият боғида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишлаб ўтказиладиган «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси муносабати билан машҳур ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади.
🏆 Концерт давомида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ғолибларига тантанали равишда совғалар ва совринлар топширилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.