Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнот берди.

"Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди.

Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.

Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!