Ўзбек фильмлари Осиё кинофестивалида ғолиб бўлди

Ўзбек фильмлари Осиё кинофестивалида ғолиб бўлди

Ёш ўзбек киноижодкорлари тақдим этган фильмлар Гонгконгда ўтказилган “DigiCon6 Asia Awards 2019” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми ушбу нуфузли халқаро фестивалнинг “Next Generation” номинациясида ғолиб деб топилди.

Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми фестивалнинг “Минтақа ғолиби” номинацияси совриндори бўлди.

Мазкур халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали Япониянинг TBS медиа маркази томонидан ташкил этилди. Фестивалда Япония, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань ороллари, Таиланд ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари намойиш қилинди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми Канн кинофестивалида Гран-прига лойиқ кўрилганди. Энди ушбу фильм Япониянинг марказий телеканалларида намойиш этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!