Компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўрамоқда. Бу ҳақда UzAuto Motors огоҳлантириш эълон қилди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Chevrolet оммабоп автомобиллари учун онлайн шартнома тузиш бўйича таклифлар тарқалмоқда. Бунинг учун харидорлардан OneID тизимидаги шахсий логин ва пароли, шунингдек паспорт нусхаси ҳамда маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш сўралади.
UzAuto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўрайди. Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.
Бундан ташқари, сизнинг шахсий маълумотларингиз фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар ёки бошқа бир номақбул ҳаракатлар учун фойдаланилиши мумкин. Агарда шартнома тузиш учун шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга топширадиган бўлсангиз, UzAuto Motors харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Ўзингизни бундай найранглардан ҳимоя қилиш учун компания сиздан бир нечта оддий қоидаларга амал қилишингизни сўрайди:
Аввало, шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга ошкор қилманг. Унутманг, янги автомобил учун онлайн шартнома олиш мутлақо текин ва ҳамма учун очиқ.
Эслатиб ўтамиз, Чевролет оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси (iOS/Android), шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
1. OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш;
3. OneID тизимидаги логин ва парол ёрдамида сайтга кириш/иловадан рўйхатдан ўтиш;
4. Автомобиль модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.
Рақамлаштиришнинг ушбу янги босқичи UzAuto Motors'нинг инновацияларга ва мижозлар учун қулайлик яратиш, уларни чекловлардан озод қилиш ва автомобил харид қилишда замонавий ечимларни таклиф этиш бўйича интилишини акс эттиради.
Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби.
One ID тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби:
UzAutoSavdo мобил иловаси орқали Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби:
savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.