Ухлаётганингизни ташқаридан кузатганмисиз?!

A A A
Ухлаётганингизни ташқаридан кузатганмисиз?!

Барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари бўлган. Лекин ўтган барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари ҳиссий мўъжиза бўлган. Яъни кўз билан кўриб, қўл билан ушласа бўладиган мўъжиза. Бундай мўъжизалар ўша пайғамбарлар вафот этганларидан кейин тўхтаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам бармоқларидан сув чиқиши, оз таомнинг кўпчиликка етиши, дарахтнинг у зотни пана қилиб туриши, туянинг у зотга шикоят қилиши, ойнинг бўлиниши каби ҳиссий мўъжизалари бўлган. Аммо буларнинг ҳаммаси у зот Рафиқул аълога интиқол қилишлари билан тўхтаган. У зотдан кейин бошқа пайғамбар келмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги набийдирлар. Шунинг учун у зот алайҳиссаломга берилган мўъжиза фақат ҳиссий бўлиб қолмай, маънавий, давомли ҳам бўлиши шарт эди. Чунки ўша маънавий, илмий мўъжиза кейинги замонларда яшайдиган мусулмонлар учун мўъжиза бўлиб хизмат қилиши ва инсониятни Тўғри Йўлга бошлаб туриши керак эди.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёматгача давом этадиган мўъжизалари Қуръон бўлиб, у илмий, маънавий ва қиёматга қадар давом этувчи мўъжизадир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Каҳф (Ғор) соҳиблари ҳақида бир неча оятларда ҳикоя қилган. Ана шу оятларнинг бирида шундай марҳамат қилган:

وَنُقَلِّبُهُمْ ذَاتَ الْيَمِينِ وَذَاتَ الشِّمَالِ

Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз (Каҳф сураси, 18-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда ғорга беркинган ва узоқ муддатга ухлатиб қўйилган йигитларни ўнгу чапга ағдариб туришининг хабарини бермоқда.

Хўш, бу ағдариб туришнинг ҳикмати нима?

Маълумки, инсонда скелет ва бу скелетнинг ўзига яраша вазни ҳам бор. Скелетнинг усти мускуллар билан ўралган бўлиб, мускулларнинг ҳам вазни бор. Инсон бир ёни билан ухлаган пайтда танасининг ерга тегмай турган қисми ерга тегиб турган қисмини катта куч билан босади. Тепа қисмдаги суяклар, гўшт ва мускулларнинг паст тарафга босими тушади. Паст тарафдаги томирлар ҳамда тери тўқималари қисилиб, эзилади. Томирларга қон келиши ва ўша ҳудуднинг кислород билан тўйиниши сусайгани, тери ҳам эзилиб тургани учун инсон танасининг ўша қисмларида увишиш ва жимирлашни сезади. Масалан, инсон оёғини узоқ вақт босиб ўтириб, кейин ўрнидан турса, ўша оёғида кучли увишиш, оғриқ каби ноқулай ҳолатни ҳис этади.

Энди ҳикматни қарангки, Аллоҳ таоло инсон жисмига босимни сезадиган марказларни жойлаштириб қўйган. Ухлаётганимизда танамизнинг ерга тегиб турган қисмига босим тушганда, босимни сезувчи марказлар мияга Бу инсоннинг фалон аъзоси увишиб қолди деган сигнал юборади. Мия дарҳол умумий танага ағдарилиш буйруғини беради. Натижада босим остида қолган аъзолар роҳатга эришади ва уларда кислород, қон айланиши яхшиланиб, увишишнинг олди олинади.

Ухлаётган одамни кузатиш учун хонага камера ўрнатилди. Кейин шу нарса маълум бўлдики, инсон то уйғонгунича 38 мартагача у ёқдан бу ёққа ағдарилар экан. Тиббиёт олимларининг айтишларича, умуртқа синиши, фалажлик, кома, узоқ уйқу (летаргия) каби касалликлар билан оғриган беморлар узоқ вақт ётишга мажбур бўладилар. Натижада, уларда Ётоқ яраси деган касаллик юзага келади. Яъни таналарининг узоқ вақт ерга тегиб турган қисмида яралар пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун ўзи ағдарила олмайдиган беморларни ҳамширалар ёки беморнинг яқинлари ағдариб туришади. Акс ҳолда беморнинг танасига яралар тошиб, териси тўкилиб кетиб, гоҳида у шу касаллик туфайли вафот этиши ҳам мумкин.

Юқоридаги оятда яна шу нарсага диққат билан эътибор бериш кераккки, Аллоҳ таоло оятда Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз деди. Фақат ўнгга ёки фақат чапга демади. Нега?

Чунки, агар ухлаётган инсон фақат бир томонга ағдарилаверса, то уйғонгунича ётган жойидан анча узоққа кетиб қолади. Кароват устида ётган одам эса кароватидан ерга тушиб кетиб, қаттиқ қўрқиб кетиши, бунинг оқибатида юрак уришида, асабларида жиддий салбий ҳолатлар юзага келиши мумкин. Гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилганда эса, тана ҳам роҳат олади, ҳам ҳеч қаерга кетмай, ўз ўрнида қолади.

Агар Аллоҳ таоло 300 йилдан ортиқ вақт ғорда қолган йигитларни ўнг ва чапга ағдариб турмаганда, улар бунча вақт ичида соғ қолмасликлари мумкин эди.

Бу Аллоҳ таолонинг биз бандаларига раҳмати, лутфи ва карамидир.

Бундан 14 аср олдин одамлар узоқ вақт бир томон билан ётиш тана учун зарарли эканини билмасдилар. Бу ҳақиқат яқинда кашф этилди. Аммо бир минг тўрт юз йил олдин нозил қилинган Қуръони Каримда бу илмий ҳақиқатнинг очиқ-ойдин айтиб қўйилгани Қуръон Аллоҳнинг Каломи эканига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг ҳақ Расули эканликларига яққол далилдир!

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мавъизаларидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.