Утилизация йиғими нима?

Утилизация йиғими нима?

? Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади (https://lex.uz/docs/42423).

? Утилизация йиғими:

?Давлат божхона қўмитаси томонидан – ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштирилганда;

?Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.

Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади.

Маълумот учун, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2020 йилнинг 1 августидан транспорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилиши белгиланди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!