Ўтган йилда миллий маданий марказларига давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев маълум қилди.
✅ Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.
✅ Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланди.
✅ “Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.