Ўта маҳоратли бўлган америкалик учувчи Украина учун жанг қилишга тайёр

Ўта маҳоратли бўлган америкалик учувчи Украина учун жанг қилишга тайёр

F-16 қирувчисини бошқаришда ўта маҳоратли бўлган америкалик учувчи Украина учун жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида 20 йил хизмат қилган истеъфодаги подполковник Ден Хемптон 151 та жанговар парвозни амалга оширган, хусусан Форс кўрфази, Косово ва Ироқ урушларида қатнашган.

“Украина Россияга қарши урушмоқда. Бу оқ ва қора тўқнашуви — ёвузликка қарши яхшилик, ким ҳақ, ким ноҳақ деган саволга ўрин йўқ... Ҳатто ўзим ҳам бораман, биринчилардан бўламан, менга ишонишингиз мумкин”, — деди у “Америка Овози” билан суҳбатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!