Ўртасаройдаги карантин шаҳарчасига гиёҳванд модда олиб қирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўртасаройдаги карантин шаҳарчасига гиёҳванд модда олиб қирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўртасаройдаги карантин шаҳарчасига гиёҳвандлик моддаси олиб қирмоқчи бўлган шахс назорат пунктида қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Такидланишича, жорий йилнинг 3 августь куни Юқори Чирчиқ тумани «Ўртасарой» карантин шаҳарчасида хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан, карантин шаҳарчасининг қурилиш ҳудудида ёлманма хизматчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Т.А. назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғозга ўралган, (экспертиза хулосасига кўра) оғирлиги 2,83 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан Т.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!