Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 04 ноябрь куни соат 11:00 да Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбирида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 39 ёшли Алимардон Х.,нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қоплар ва полиэтилен пакетлар ҳамда 10 дона қоғоз бўлакларга алоҳида қадоқлаб майдаланган ҳолда қуритилган “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Суд-кимёвий экспертизада, Алимардон Х.,нинг хонадонидан олинган қопларда гиёҳванд модда - тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган каннабис ўсимлиги деб аталиши ва умумий вазни 7089 граммни ташкил этиши, бундан ташқари полиэтилен пакетда ҳам умумий оғирлиги 1267 граммни ташкил этувчи ва 10 дона қоғоз ўрамлари ичидаги майдаланган ҳолда бўлган ва 4,54 граммни ташкил этувчи каннабис гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, Алимардон Х.,нинг уйидан олинган гиёҳвандлик воситалари умумий вазни 8.360,54 граммни ташкил этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Алимардон Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Алимардон Х., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.
Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .