Ўрмон ёнғинлари cабаб Европа давлатлари Грецияга ёрдам бермоқда
Афина шаҳри шимоли-шарқида ўрмон ёнғини содир бўлди. Кучли шамол ва иссиқлик ёнғинга қарши курашни қийинлаштирмоқда. Бу ҳақда Euronews ёзди.
Ёнғинни ўчириш учун бир ярим мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ҳамда ўнлаб самолёт ва вертолётлар сафарбар этилган. Барча фавқулодда хизматлари воқеа жойида. Полиция аҳолини хабардор қилишга, ёнғин ва тутундан жабрланган аҳоли пунктларини тўлиқ эвакуация қилишни ташкил этишга ёрдам бермоқда.
Якшанба куни Афина Брюсселдан Европа Иттифоқининг турли мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши ва транспорт харажатларини тўлаши мумкин бўлган фуқаролик ҳимояси механизмидан фойдаланишни сўради.
Италия ва Франция ўрмон ёнғинини ўчириш учун самолёт жўнатди, Чехия эса ёнғин ўчириш гуруҳлари ва ер усти жиҳозларини тақдим этди.
Бу йил июнь ва июль ойлари Грецияда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлар бўлди. Ҳозир айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражага етди. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Грециянинг ярми ҳафтанинг қолган қисмида ўрмон ёнғинлари хавфининг "қизил зонаси"да бўлади.