Ўрдакларга йўлни кесиб ўтишга ёрдам берган Калифорния фуқаросини машина уриб юборди

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи эркак ўрдакларни йўл бўйлаб олиб ўтаётганда машина босиб кетиши натижасида вафот этди, дея хабар беради маҳаллий полиция.
“Афтидан, эркак чорраҳада қолган бир нечта ўрдакларга ёрдам бермоқчи бўлган”, — дея Роклин шаҳри полицияси хабаридан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Аниқланишича, эркакни уриб юборган машинани 17 ёшли қиз бошқарган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).