Ўқиш контрактини муддатларга бўлиб тўлаш мумкин

Ўқиш контрактини муддатларга бўлиб тўлаш мумкин

Тартиб талабаларнинг қайси курсда ўқишига қараб фарқ қилади.

Масалан, талабаликка тавсия этилган абитуриентлар белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини 15-центябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) тўлаши шарт.

Иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари эса 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача) контракт пулининг камида 25 фоизни тўлаб қўйиши мажбурий.

Бўлиб тўлаш тартиби эса барча курслар учун бир хил ва улар қуйидагича:
◽️ белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизини 1 январгача;
◽️ 75 фоизини 1 апрелгача;
◽️ 100 фоизини 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача).

Таъкидлаш лозим, хорижий фуқаролари контракт пулини ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача тўлайди.

Нодавлат олийгоҳларда эса контракт тўлаш муддатлари талаба ва ОТМ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!