Умра лицензиясининг янги шартлари эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори билан, Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматларини ташкил этиш учун турфирмаларга янги лицензия шартларини эълон қилди:
- 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “Зиёрат жамғармаси”га захира қилиб қўйиш;
- Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида мутахассисни тайинлаш;
- Турфирма штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
- Вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
- Ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
- Зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг фақат “Умра визаси”ни расмийлаштириш – бошқа виза билан олиб бориш ноқонуний ҳисобланади;
- Умра хизматлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар учун тўловларни банк орқали амалга ошириш;
- Зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, хусусан ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;
- Халқаро йўналишда 2-йилдан кам бўлмаган тажрибага эга, бу даврда йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпания билан ҳамкорлик қилиш;
- Зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш ва қайтиш авиачипталарини харид қилиш;
- Зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
- Умра хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
- Хизматларни лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойдаги ваколатхона ёки филиал орқали кўрсатмаслик.