Умид Аҳмаджонов «Бунёдкор» ҳақида: «Ич-ичидан чириб битаётган клуб ҳақида нима дейиш мумкин?»

A A A
Умид Аҳмаджонов «Бунёдкор» ҳақида: «Ич-ичидан чириб битаётган клуб ҳақида нима дейиш мумкин?»

2019 йил кириб келиши билан Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди. У Бунёдкор клуби атрофидаги вазият ва Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумдаги формати ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Маълум муддат мамлакатнинг энг кучли жамоаси бўлган, халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган Бунёдкор клуби ўз мавқеини йўқотгандан йўқотиб бормоқда. Аввалига жамоа жиддий молиявий қийинчиликлар гирдобида қолди, жамоанинг уй стадиони ходимлари иш ҳақи тўланмагани билан боғлиқ муаммо юзага чиқди, кейин стадион номи ўзгартирилди. Яқинда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов клубни тарк этди.

Энди клуб футболчилари ҳар томонга тарқалиб кетмоқда, бир неча футболчиси Пахтакор га бориб қўшилди, яна бир нечаси собиқ мураббий ортидан Олмалиққа бориши кутилмоқда. Воқеалар ривожи нимага олиб боради?

Саволингизни тушундим. Бироқ бу савол аслида Бунёдкор раҳбарига берилса, тўғрироқ бўларди. Шунча муаммоси бор, аммо на клуб мухлисларига ва на жамоатчиликка аниқ гап айтади.

Молиявий қийинчиликларга сабабчи ҳам клуб раҳбарлари. Бунёдкор да аввал пул бўлмаган дейсизми? Доим бўлган, бироқ ақл билан сарф этилмаган. Қанақадир легионерлар сабабли қарзга ботиб кетди. Ахир бунга ЎФА айбдормаску? Мана шу муаммолар аввалдан ҳам бор эди, ўтган мавсум арафасида ҳам бор эди. Аммо клуб ялло қилиб Дубайда юрди, билганини қилди. Бироқ ўша қарзлардан қутулиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Бунга ким жавоб бериши керак?

Бунёдкор да ҳеч қачон уй стадиони бўлмаган. Ҳа, стадион жамоа учун қурилган. Бироқ йиллар давомида ҳеч кимга тегишли бўлмай ётаверган. Шунча пулни чет эллик футболчиларга сочишни билишди, бироқ бошқа ишлар ҳақида ҳеч ким ўйламаган, ҳеч ким ҳисоб бермаган. Тайёр пулни совуриб, мавсум ўтказишни ҳамма ҳам эплай оларди.

Миржалол Қосимовнинг ўрнида мен ҳам бундай клубдан кетган бўлардим. Ҳалиям Қосимов охиригача тишини-тишига қўйиб, ҳамма нарса учун чидаб ишлади. Раҳбарият нима қилди? Лушчан билан масала ҳал бўлдими? Симоненко масаласи-чи? Шомуродов учун муносиб пул тўланган деб ўйлайсизми? Достон Ҳамдамов масаласи-чи? Оғиздаги ошни олдириб ўтиришибди. Отабек Шукуров ҳам кетди, Азиз Ҳайдаров ҳам кетди. Ҳеч бўлмаганда Қосимовни ҳам сақлаб қола олишмади.

Сўнгги вақтларда янада хунукроқ гапларни эшитяпман. Бунёдкор да нон топган, шу клубда ишлаган айримлар энди шу клуб футболчиларини бошқа клубларга насия қилаётганлар ҳам экан. Ич-ичидан чириб битаётган клуб ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ташқи таъсир эмас, бу худди олмани ичидан чиритаётган қуртдек гап.. ,-дейди Ахмаджонов Kun.uz сайтига берган интервьюсида.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"New York Times": "Ўзбекистон бундай тарихий натижани қўлга киритган учинчи мамлакат бўлди"

"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Янги нефт ҳалокати! Россия нимадан қўрқаяпти?

Июнь бошидаги ОПЕК+ йиғилишида нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 411 минг баррелга оширишга келишиб олинди.

Украиналиклар: биз русча гапирганмиз, гапираяпмиз, гапирамиз

Кремл раҳбарларининг Украинада «ватандошлар» тили ва маданиятини ҳимоя қилиш бўйича ултиматив талаблари нимаси билан маъносиз?

Икки жанжал чиққанда, учинчи томон қувонади. Учинчи томон Россия

Трамп, ўз навбатида, Маскнинг компанияларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳукумат шартномаларидан, хусусан, Tesla ва SpeceX'дан узиб қўйиш билан таҳдид қилди.

"Россияни урушни тўхтатишга мажбур қиладиган пайтга жуда яқинлашиб қолдик"

Биз бу ракеталарни кутаётган эдик. Бироқ яқинда АҚШ уларни Яқин Шарққа жўнатиб юборди

Москвадаги заводда ёнғин: қурбонлар бор

Ёнғинни ўчиришга 30 дан ортиқ қутқарувчи ва 7 та ўт ўчириш машинаси жалб этилган.

Фирибгарлар сайёҳларнинг карталаридан 30 миллион долларга яқин пул ўғирлаган

Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.

Тошкентда мотоцикл ва скутер тўқнашди, қурбонлар бор

Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.

Германияда миллионта сиғимга эга бомбапаноҳлар яратилади – DW

BBК раҳбари юқори ҳимоя даражасига эга янги бункерлар қуриш кўп вақт ва маблағ талаб қилишини таъкидлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кучайиши бошланганидан бери қурбонлар сони 55,000 га яқинлашди

Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мюнхен полицияси одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди

Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .

Сурияда дроннинг машинага зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Ал Жазеера телеканали манбасига таяниб хабар берди .

Калифорния губернатори Трампнинг штатга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига қарши

Бу ҳақда CНН телеканали хабар бермоқда.

Ямандаги масжиддаги отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Вазият чидаб бўлмас: Швейцарияда кўчкидан кейин қишлоқ йўқ бўлди

Швейцариядаги кўчкидан кейин ҳукумат Блаттен қишлоғини бошқа жойда қайта қурмоқчи.

Словакия Бош вазири мамлакатимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.