Улар FIFA'ни чипта сотиш сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда, деб ёзмоқда Euronews.
11 декабр куни 2026 йилги жаҳон чемпионати чипталари нархи маълум бўлгач, футбол мухлислари FIFA'ни “улкан хиёнат”да айблади. FIFA миллий ассоциацияларга ўз жамоаси иштирокидаги ўйинлар учун чипталарнинг 8 фоизини “энг содиқ мухлисларга” сотиш учун ажратади.
Германия Футбол федерацияси томонидан эълон қилинган рўйхатда гуруҳ босқичининг турли ўйинларига чипталар нархи 180 доллардан 700 долларгача белгиланган. Финал чиптасининг энг арзон нархи 4185 долларни, энг қиммат нархи эса 8680 долларни ташкил этади.
Сентябр ойида FIFA сайтида сотиладиган чипталар нархи гуруҳ босқичи ўйинлари учун 60 доллардан финал учун 6730 долларгача бўлиши маълум қилинган эди. Аммо бу нархлар ўзгариши мумкин, чунки футбол бўйича жаҳон чемпионатида биринчи марта динамик нархлар (талабга қараб) қўлланади.
Football Supporters Europe (FSE) мухлислар ташкилоти ҳозирги нархларни "товламачилик" деб атади. FSE FIFA'ни "Жаҳон чемпионатининг анъаналари, универсаллиги ва маданий аҳамиятини ҳурмат қиладиган ечим топилмагунча" миллий ассосиациялар орқали чипта сотишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Бу сафарги турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.