Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида «тўлиқ» ҳарбий ҳолат жорий қилинди

Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида «тўлиқ» ҳарбий ҳолат жорий қилинди

Россия президенти Владимир Путин чегара ҳудудларида террорчилик хавфи даражасини жорий этиш муддатларига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақдаги тегишли фармон имзоланди.

Қайд этилишича, аввалроқ террорчилик таҳдиди даражаси 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланар эди, шу сабабли уни доимий равишда узайтиришга тўғри келган. Охирги марта у 20 январ куни узайтирилган.

Бундан ташқари, Кремл раҳбари ҳудудий таҳдид режими ўрнатилган чегара ҳудудларида транспортни текшириш ва назорат қилишни кучайтириш бўйича топшириқ берди. Машиналардан қурол ва портловчи моддалар қидирилади.

Кремл қуйидаги террорчилик таҳдиди даражаларини белгилади:

- Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида маҳаллий аҳолининг ҳаракатланишини чеклашни назарда тутувчи ҳарбий ҳолат жорий этилди;

- чегарадош ҳудудларда, жумладан, босиб олинган Қримда жамоат тартибини муҳофаза қилиш кучайтирилди, транспортда «махсус режим» жорий этилди, ҳаракат эркинлиги чекланди, шунингдек, аҳолига нисбатан «хавфсиз жойларга вақтинчалик кўчириш» чораси қўлланиладиган бўлди;

- Россиянинг Жанубий ва Марказий федерал округлари 18 та ҳудудида ҳуқуқ-тартибот чоралари кучайтирилди, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектлари учун «махсус режим» жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 19 октябрда Россия президенти Владимир Путин вақтинча босиб олинган ҳудудларда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!