Washington Post'нинг ёзишича, Украинанинг Курск вилоятига бостириб кириши Кремль учун 2023 йил июнь ойидаги «Вагнер» қўзғолони«дан кейинги энг жиддий муаммо бўлди.
"Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳужум Россия қўшинларини фронт бўйлаб бошқа жойлардан узоқлаштириш, шунингдек, келажакдаги музокараларга таъсир ўтказиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин", дейилади мақолада.
Шунингдек, муаллифларнинг фикрича, Украина ҚКнинг операцияси Киев учун психологик аҳамиятга эга бўлиб, Украина қўшинлари ва аҳолисининг жанговар руҳини кўтарган.
Шу билан бирга, »баъзи ҳарбий экспертлар фронтнинг бошқа муҳим нуқталарида заифлигини ҳисобга олиб, Украина ҳужумининг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билан қарашади ва Россиянинг анча яхши жиҳозланган ҳарбий кучлари украиналикларни эртами-кечми қувиб чиқариши мумкинлигини тахмин қилишади".
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.