Украиналик қочқинлар немис хайрия ташкилотлари ходимларини ҳақорат қилмоқда

Украиналик қочқинлар немис хайрия ташкилотлари ходимларини ҳақорат қилмоқда

Украиналик қочқинлар немис хайрия ташкилотлари ходимларини доимий равишда ҳақорат қилади, деб ёзади MDR нашри ташкилотлардан бирининг ходимининг сўзларига таяниб.

“Биз бу ерда деярли ҳар куни қўполликка дуч келамиз, чунки кимдир бирор нарсани ёқтирмайди. Бизда сурияликлар билан ҳеч қачон бундай бўлмаган”, — деди нашр суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, украиналик қочқинлар кўпинча маҳсулотлар рўйхати билан келишади ва уларга қизил ва қора икра, пишлоқ ва қисқичбақалар беришни талаб қилишади.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИдан Украинага 5 миллионгача қочқин қайтганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!