Зеленский Украина ва АҚШ ўртасида Донбассдан украиналик ҳарбийларни олиб чиқиш масаласида келишмовчиликлар борлигини билдирди.
"Қўшма Штатлар, Россия ва Украинанинг ўз қарашлари бор. Бизда Донбасс масаласида ягона нуқтаи назар йўқ", — деди Украина президенти Bloomberg'га берган интервюсида.
Шунингдек, Украина етакчиси, аввало АҚШ ва бошқа иттифоқчилар билан ишончли хавфсизлик кафолатларига доир алоҳида келишув тузишни талаб қилаётганини айтди.
"Мен ва барча украиналиклар жавоб олишни истайдиган битта савол бор: агар Россия яна уруш бошласа, бизнинг ҳамкорларимиз нима қилади?", — деди Зеленский.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Европа етакчилари Зеленскийни Қўшма Штатлардан жиддий хавфсизлик кафолатлари олмасдан Трампнинг тинчлик режасига рози бўлмасликка, шунингдек, Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқмасликка кўндираётганини хабар қилганди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.