Украина Татаристонга дронлар билан ҳужум қилди

Украина Татаристонга дронлар билан ҳужум қилди

Украина Россия уруши бошидан буён илк бор Татаристонга дронлар билан ҳужум қилди. Жабрланганлар бор.

ТАСС агентлиги республика раҳбари матбуот хизматига таяниб ёзишича, дронлар Елабуга ва Нижнекамскдаги корхоналарга ҳужум қилган. Маҳаллий расмийлар ҳужум оқибатида яраланганлар борлигини маълум қилган.

База телеграм-каналига кўра, гап беш нафар ярадор ҳақида бормоқда. Елабугада алоҳида иқтисодий зона ходимлари ҳамда «Алабуга Политех» коллежи талабалари учун 2022-йилда қурилган ҳостеллар комплексига зарба берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!