Украина Қуролли кучлари россиялик ҳарбий асирларни шафқасизларча қатл этгани учун жавоб беради - Россия Мудофаа вазирлиги

Украина Қуролли кучлари россиялик ҳарбий асирларни шафқасизларча қатл этгани учун жавоб беради - Россия Мудофаа вазирлиги

Интернетда асирга олинган аскарларнинг украиналик жангарилар томонидан қатл этилгани акс этган видео пайдо бўлди.

“Зеленский ва унинг тарафдорлари тарих суди, Россия ва Украина халқлари олдида ҳамма учун - ҳар бир қийноққа солинган ва ўлдирилган асир учун жавоб беради”, — дейилган баёнотда.

▪️Шу билан бирга, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Киев режими Украина ҚКнинг шафқатсиз “амалиётлари”ни фаол қўллаб-қувватламоқда, айни пайтда украиналик ҳарбийлар эса Женеванинг Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисидаги конвенциянинг барча талабларига мувофиқ ушлаб турилмоқда.

Ўлдирилган россиялик ҳарбий асирлар акс этган кадрлар БМТда ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!