Сўнгги ойлар давомида Украина ғарблик иттифоқчилари томонидан 25 ёшдан кичик йигитларни сафарбар қилишни бошлашга босим остида қолди. Бу апрель ойида қабул қилинган сафарбарлик қонуни кутилган миқдорда янги аскарларни таъминлай олмаганидан кейин юз берди. Ҳатто тиббий талабларнинг пасайтирилиши - ОИВ ва сил касаллиги билан оғриган эркакларга хизмат қилишга рухсат берилиши ҳам вазиятни сезиларли даражада ўзгартирмади.
Роман Костенко каби баъзи ғарбпараст Украина амалдорлари ҳам ёшни пасайтиришни талаб қилмоқдалар. Костенко АҚШ Конгресси аъзолари ундан доимо нима учун Украина ҳукумати қурол-яроғ сўраётгани, аммо ўз ёшларини сафарбар қилишга тайёр эмаслигини сўраётганини айтди.
Ҳозирча президент Володимир Зеленский олдинга силжишга рози бўлмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири демографик хавотирдир: узоқ давом этадиган можарода ёшларни оммавий қурбон қилиш Украинани янада қоронғироқ келажакка маҳкум этиш хавфини туғдиради, бунда демографик пасайиш мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан қайта тикланиш имкониятларига путур етказади.
Бироқ, Украина президенти халқнинг ғазабидан ҳам қўрқади. Украиналиклар орасида урушда жанг қилишга бўлган истакнинг камайиши тобора кўпроқ сезилмоқда. Ва бу ҳолат, раҳбарлар ва фуқаролик жамияти урушни яшаб қолиш учун ҳаётий кураш деб таърифлаганига қарамай, кузатилмоқда.
Кўплаб украиналиклар деярли уч йиллик кенг кўламли урушдан сўнг чарчаган, аммо уларнинг урушдан чарчаганлик ҳолати шунчаки ҳолсизлик эмас. Бу миллатнинг ижтимоий-сиёсий пойдеворида аввалдан мавжуд бўлган ёриқлардан келиб чиқади, уруш эса бу ёриқларни янада чуқурлаштирди.
Биз ўрганган ижтимоий сўровлар, Украина оммавий ахборот воситалари ҳисоботлари ва ижтимоий тармоқлардаги постлар, шунингдек, постсовет инқилоблари ва урушлари оқибатлари бўйича тадқиқотларимиз доирасида украиналиклар билан ўтказилган чуқур интервьюлар ушбу динамиканинг баъзиларини аниқлашга ёрдам беради.
2024 йил апрел ойида ўтказилган сўровда респондентларнинг атиги 10 фоизи қариндошларининг кўпчилиги сафарбар бўлишга тайёр эканини айтган. Июн ойидаги сўров шуни кўрсатдики, атиги 32 фоиз янги сафарбарлик қонунини "тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаган"; 52 фоизи бунга қарши чиқди, қолганлари жавоб беришдан бош тортди.
Июл ойида ўтказилган сўровда атиги 32 фоизи "мобилизация ўлимни кўпайтиришдан бошқа ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди" деган баёнотга қўшилмаган. Фақат 27 фоизи фронтдаги муаммоларни ҳал қилиш учун мажбурий сафарбарлик зарур, деб ҳисоблаган.
Ушбу сўровларда изчил намунани кўриш мумкин: муддатли ҳарбий хизматни давом эттириш ёки кучайтиришни қўллаб-қувватловчилар аҳолининг фақат учдан бир қисмини ташкил қилади; муҳим озчилик бундай саволларга жавоб беришдан қочади, бу кўп сонли "айтиш қийин" ёки "билмайман" жавобларида акс этади; қолганлари эса мобилизацияни очиқчасига рад этади.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.