Руминия президентлигига номзод, ўта ўнг сиёсатчи Келин Жоржеску Украинани "сунъий давлат" деб атади ва уни қўшни давлатлар "муқаррар равишда" ўзаро бўлиб олишини маълум қилди. Бу ҳақда "Европейская правда" хабар бермоқда.
"Дунё ўзгармоқда. Чегаралар ҳам ўзгаради. Бундан ташқари, агар чегаралар ўзгарса, биз қаерда бўламиз? Бизда Шимолий Буковина бор - манфаатимиз. Бизда Буджак бор, Шимолий Марамаруш бор, тўғрими? Собиқ... нима эди... Закарпате! Яна венгерлар бор... Поляклар билан қоладиган Лвов ва Кичик Россия..." - деди сиёсатчи журналист Ион Криста билан мунозара пайтида.
Жоржескунинг таъкидлашича, Украинанинг бўлиниши "муқаррар": "Юз фоиз шундай бўлади. Ахир, уларнинг бошқа йўли йўқ! Бунга олиб борадиган йўл муқаррар. Украина - сунъий давлат. Бу Украина Совет Социалистик Республикаси!" - дея таъкидлади Жоржеску.
Аввалроқ, Жоржеску ғалаба қозонган тақдирда Руминия орқали Украина донини экспорт қилишни давом эттиришни ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тақиқлашини маълум қилган эди.
Май ойида бўлиб ўтадиган такрорий президентлик сайловлари арафасида Жоржеску Руминия раҳбари лавозимига энг оммабоп номзод бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.