Украина бўйича тинчлик музокаралари Путин шартларига кўра бўлиб ўтади — эксперт

Украина бўйича тинчлик музокаралари Путин шартларига кўра бўлиб ўтади — эксперт

Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича тинчлик музокаралари Россия президенти Владимир Путиннинг шартларига кўра ўтказилади. Бу ҳақида сиёсий шарҳловчи Жимми Дор маълум қилди, деб ёзмоқда RIA нашри.

“Украина ҳеч қачон бу урушда Россияни мағлуб эта олмайди, унга қанча миллиард доллар юборсангиз ҳам. Урушда украинлар мағлуб бўлди, энди улар тинчлик келишувига рози бўлишлари керак. Ва топингчи, шартларни ким аниқлайди? Шартларни Владимир Путин белгилаб беради”, — деди у.

Эксперт, шунингдек, Ғарб сиёсатчилари уни неча марта шундай деб атамасин, Украина ҳеч қачон демократик давлат бўлмаганини, чунки Киевдаги ҳукумат мамлакат президенти Владимир Зеленскийга қарши чиққан ҳар қандай одамни репрессия қилишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!