Украина 20 нафар депутатни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Украина 20 нафар депутатни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Украина Бош прокуратураси Россия Давлат думасининг 20 нафар депутати мамлакатнинг «ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилгани» учун мол-мулки мусодара қилиниб, сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берди.

«Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигини бузгани учун Россия Федерацияси Давлат Думасининг 20 нафар депутатининг ҳар бири 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди», дейилади хабарда. Уларнинг исми шарифи келтирилмаган.

Март ойи бошида Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш учун овоз берган Россия Давлат думасининг 41 депутатига қарши иш қўзғатганини маълум қилганди. Феврал ойида УХХ Давлат Думасининг яна 55 депутатига қарши айблов эълон қилди.

23 декабр куни Украинада Давлат думаси депутати, қўшиқчи Денис Майданов Россия томонидан Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш учун овоз бергани туфайли мол-мулки мусодара қилиниб, сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!