АҚШ президенти Дональд Трамп «Интер Майами» жамоасини Оқ уйда қабул қилиш чоғида Лионель Месси билан қўл бериб кўришар экан, уни энг буюк футболчи деб атади.
Давлат раҳбари: «Барча даврларнинг энг буюк ўйинчиси ким — Пелеми ёки Месси?» — дея савол берди.
«Интер Майами» делегацияси ва ташриф буюрган журналистлар бир овоздан: «Месси!» — деб жавоб қайтаришди. Бунга жавобан Трамп: «Қўшиламан. Менимча, у — энг буюги», — деди.
«Интер Майами» клуби МЛС Кубогидаги ғалаба муносабати билан Оқ уйга ташриф буюрди. Месси АҚШ президенти билан илк бор учрашди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь ойида, мамлакатни Жо Байден бошқариб турган вақтда, аргентиналик юлдуз президентлик медалини топшириш маросимида иштирок эта олмаган эди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.