«Реал Мадрид»нинг «Сельта»га қарши қайдномаси маълум: Лазарет тўлган, Арбелоа ёшларни чақирди
«Реал» Испания Ла Лигаси доирасидаги «Сельта»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа қуйидаги ўйинчиларга ишонч билдирмоқда:
Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Местре.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Трент Александер-Арнольд, Асенсио, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди, Агуадо, Ламини.
Ярим ҳимоячилар: Вальверде, Тчуамени, Гюлер, Сестеро, Мануэль Анхель, Паласиос, Тьяго. Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Гонсало Гарсия, Браим Диас.
«Реал»нинг жароҳатланган ва дисквалификация қилинган футболчилар рўйхати анча кенг: Мбаппе, Беллингем, Алаба, Родриго, Себальос, Милитао, Хёйсен, Каррерас, Мастантуоно.
«Сельта» — «Реал» учрашуви Тошкент вақти билан 7 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
