«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик президентлик сайловлари натижаларига қараб клубни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, 61 ёшли немис мутахассиси каталонияликлар билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномани узайтиришга тайёр. У шаҳарни, клубни ва мухлисларни жуда яхши кўради.
Бироқ, Флик ўз келажагини «кўк-анорранглилар»нинг сўнгги президенти Жоан Лапорта билан боғламоқда ва айнан у билан биргаликда «Барселона»нинг истиқболини белгилашни истайди.
Агар Лапорта 15 март куни бўлиб ўтадиган «Барселона» президенти сайловида қайта сайланмаса, Хансининг клубдан кетиши ё шу ёзда, ёки 2027 йилда шартнома муддати тугаганидан кейин амалга ошиши мумкин.
Флик «Барса»ни 2024 йилда бошқаришни бошлаган эди. У клуб билан Ла Лига, Испания кубоги ва икки бор мамлакат Суперкубогида ғолиб чиқди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.