Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилишига тайёргарлик кўриш режаларини ошкор қилди.
Кац бу ҳақда Reuters агентлигига маълум қилди.
"Ноябр ойида Беньямин Нетаньяху Хоманаий режимини йўқ қилиш мақсадини қўйган эди. Ўшанда, Исроил мудофаа кучлари ва Моссад билан маслаҳатлашувлардан сўнг, йил ўрталари учун якуний муддат белгиланди. Бу хулоса олинган маълумотлар ва "Ам Салави" операцияси (Исроилнинг Эронга қарши аввалги операцияси, 2025 йил ёзида бўлиб ўтган - таҳр.) натижаларига асосланган эди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил "Амкалави" операцияси доирасида қониқарли натижаларга эришди, хусусан, Эроннинг ядровий ва ракета дастурларини бузди. "Бироқ, уларнинг бу имкониятларни тиклай олмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак эди", деб тушунтирди Кац.
Вазир шунингдек, Исроил бош вазири ва АҚШ президенти ўртасида музокаралар ва учрашувлар бўлиб ўтганини таъкидлади.
"Бир турдаги мулоқот бошланди ва кейин Эронда тартибсизликлар бошланди." Аммо шу билан бирга, норозилик намойишлари босими остида режим Исроил давлати ва минтақадаги Америка кучларига қарши профилактик зарба бериши мумкинлигидан жиддий хавотирлар мавжуд эди. Улар биз кузатиб борган ва хабардор бўлган режалар тайёрлаган эдилар. Охир-оқибат, операцияни тезлаштириш кераклиги аниқ бўлди", деб хулоса қилди Кац.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Англия Премьер-лигасининг 33-турида мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Манчестер Сити” яна чемпионликка эришиш имконига эга бўлди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.